Улар уч киши эдилар. Қишлоқнинг кунгай тарафидаги қирда одатдагидек ичиб ўтиришарди. Бир пайт улардан бири шу томонга келаётган қиз болани кўриб шерикларига луқма ташлади:
- Жа-а, кетворганмикан?!
Шериклар ичкиликдан қизарган кўзларини қизга тикишди.
Дархақиқат, улар томонга қадди-қомати келишган, бошидаги пушти рўмоли елкасига осилиб тушган бир қиз келаётган эди.
- Оёқларига қара, бир кечаси учун бутун умрингни садқа қилсанг арзийди, - деди у яна кўзларини сузиб. - Тур, бирортанг ташлансанг-чи!
Унинг гапларидан шерикларининг эхтирослари жунбушга келди. Қиз эса тобора уларга яқинлашиб келмоқда эди.
- Ох... ох... қани эди уни...
Унинг оғзидаги оғзида, бўғзидаги бўғзида қолди. Чунки уларнинг шундоққина яқинига келиб қолган қиз, "ох" ураётган "ошиққа қараб:
"Дадажон, уйга мехмон келди. Сизни сўрашяпти," деди.
Шериклари мулзам бўлиб ерга қарашди...